Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ ҳукумати маблағлари ҳисобидан ташкил этилган Trans-Caspian Enterprise Fund (TCEF) инвестиция фонди мандатига Ўзбекистон ҳам киритилди.
Фонд мандатига Марказий Осиё ва Жанубий Кавказнинг 8 та давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Грузия киритилган.
Ташкилот Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни Ғарб бозорлари билан боғловчи "Ўрта йўлак" (Транскаспий савдо йўли) бўйлаб амалга ошириладиган инфратузилма, энергетика, логистика, муҳим минераллар, молиявий хизматлар ва кичик бизнесни ривожлантириш каби 7 та асосий йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштиришни мақсад қилган.
Инвестицион қарорларни ўз директорлар кенгаши орқали мустақил қабул қилувчи TCEF ҳозирча Ўзбекистондаги аниқ лойиҳалар рўйхатини эълон қилмаган.
Ташкилот портфель шаклланишига қараб алоҳида лойиҳалар ҳақида ахборот беришини маълум қилган.
Маълумот учун, дастлабки капитали 201 миллион долларни ташкил этувчи ушбу фонд 2026 йилнинг сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган.

Изоҳлар мавжуд емас