Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Козоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари юзма-юз музокаралар ўтказади ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Кун тартибидаги асосий мавзулар қаторида савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, маданий-гуманитар лойиҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.
Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Шунингдек, 16 ноябрь куни Қозоғистон президенти Марказий Осиё ва Озарбойжон давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида қатнашади.

Изоҳлар мавжуд емас