Загрузка
Загрузка
Энди ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси Маҳалла раисининг тақдимномаси билан ишга олинади
Сиёсат

Энди ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси Маҳалла раисининг тақдимномаси билан ишга олинади

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда "маҳалла еттилиги" аъзоларини лавозимга тайинлаш ва ишдан бўшатиш тизими тубдан ўзгарди. Эндиликда маҳалла раиси ўз ҳудудидаги кадрлар масаласида асосий сўз эгаси бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маҳалланинг нуфузини ошириш ва бошқарув тизимини соддалаштириш бўйича муҳим қарор қабул қилинди. Янги тартибга кўра, маҳалладаги учта муҳим лавозим эгасининг тақдири бевосита маҳалла раисига боғлиқ бўлади.

Бундан буён ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси маҳалла раисининг тақдимномаси асосида туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади.

Агар ушбу ходимлар ўз вазифасини лозим даражада бажармаса, уларни лавозимидан озод этиш ҳам маҳалла раисининг тақдимномасига асосан амалга оширилади.

"Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳақиқий эга бўлиши керак. Бошқа фаоллар у билан келишиб ишламаса, натижа бўлмайди", — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Илгари ушбу лавозим эгалари юқори турувчи вазирлик ва идораларга бўйсунар эди, бу эса маҳалла ичида ўзаро мувофиқликнинг бузилишига олиб келарди. Янги тизим Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилиб, ижобий натижа бергач, энди бутун республика бўйлаб татбиқ этилмоқда. Бундан буён маҳалла раиси нафақат жамоатчилик асосидаги раҳбар, балки кадрлар масаласини ҳал қилувчи ваколатли шахсга айланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...