Эрондаги мактабга берилган зарбалар оқибатида 200 дан ортиқ қиз ҳалок бўлди
Сиёсат

Эрондаги мактабга берилган зарбалар оқибатида 200 дан ортиқ қиз ҳалок бўлди

51

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон жанубидаги Миноб шаҳрида жойлашган "Шажара Таййиба" бошланғич мактабига АҚШ ва Исроил томонидан берилган ҳарбий зарбалар оқибатида 168 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий маълум қилишича, қурбонлар сони юқори.

Элчининг айтишича, ҳужум оқибатида мактабларда таълим олаётган 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган 168 нафар ўқувчи қиз ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, спорт залларида машғулот билан шуғулланаётган яна 40 нафар қиз бола ҳалок бўлган.

Эрон вакили мактабларга берилган ушбу зарбалар ҳарбий қўмондонларнинг диққат-эътиборини чалғитиш мақсадида атайлаб ва қасддан амалга оширилганини билдирди. Ушбу ҳодисани инсоният тарихида қиз болаларнинг энг йирик оммавий қирғин қилиниши сифатида баҳоланган.

Мазкур ҳужумлар минтақада музокаралар давом этаётган ва одамлар тинчликка ишониб, фарзандларини ўқишга юборган бир пайтда содир этилган. Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги келишувлар Уммон воситачилигида ўтказилаётган эди. Халқаро ОАВдаги маълумотларга кўра, Эрон Қўшма Штатлар билан айнан шундаги билвосита музокаралар давомида ҳеч қачон бойитилган уранни захира қилмасликка рози бўлган, буни Уммоннинг ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад Ал Бусаиди катта ютуқ деб таърифлаган. 

"Агар асосий мақсад Эроннинг ядровий бомбага эга бўлмаслигини абадий таъминлаш бўлса, менимча, биз бу муаммони музокаралар орқали илгари ҳеч қачон эришилмаган жуда муҳим ютуқни келишиб олиш орқали ҳал қилдик. Менимча, энг муҳим ютуқ - бу Эрон ҳеч қачон бомба яратадиган ядровий материалга эга бўлмаслиги ҳақидаги келишувдир", деган Уммон дипломати.

Шунингдек, эронлик дипломатнинг сўзларига кўра, бу воқеа АҚШда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари муҳокама қилинаётган йиғилишлар билан бир вақтда юз берган.

Хусусан, АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг асосий масалаларидан бири бўлган можародаги болаларга бағишланган йиғилишига раислик қилар экан, буни АҚШ Исроил билан биргаликда Эронга ҳужум қилган вақтда амалга оширганини тан олган.

"АҚШ бутун дунёдаги барча болаларни қўллаб-қувватлайди. Умид қиламанки, тез орада тинчлик сизга келади", -деган у Яқин Шарқдаги янги уруш ҳақида эмас, балки умумий маънода гапириб.

Исроил ҳарбийлари Эрондаги қизлар мактабига қилинган ҳужумлардан бехабар эканликларини айтишган. АҚШ ҳарбийлари эса бу хабарларни текшираётганини маълум қилган. 

Эрон расмийлари ушбу ҳаракатларни нафақат ҳукуматга, балки бутун Эрон халқига нисбатан душманлик белгиси деб ҳисоблаган. Эрон Олий раҳбарияти тинч аҳоли, хусусан, болаларнинг мақсадли нишонга олинишини кечириб бўлмас жиноят сифатида қоралаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...