ГФР Ташқи ишлар вазири - Ўзбекистон Германиянинг рўйхатида бўлган ва Толибон режимидан қочаётган кишилар учун ўз чегараларини очишга тайёр
Сиёсат

ГФР Ташқи ишлар вазири - Ўзбекистон Германиянинг рўйхатида бўлган ва Толибон режимидан қочаётган кишилар учун ўз чегараларини очишга тайёр

1004

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Афғонистондаги Толибон режимидан қочаёган, Германиянинг эвакуация қилишга муҳтож одамлар рўйхатида турган инсонлар учун ўз чегараларини очишга тайёр. Бу ҳақда душанба куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас маълум қилган, дея ёзмоқда Reuters.

Вазирнинг сўзларига кўра, Германия Афғонистондан эвакуация қилиниши керак бўлган яна ўн минглаб одамлар, жумладан, Германия фуқаролари, маҳаллий афғонистонлик ишчи-ходимлар ҳамда хавф гуруҳларига кирувчи ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва журналистлар борлигини аниқлаган.

"Ўзбекистон бу гуруҳдаги одамлар билан ишлаш борасида бизга ёрдам беришга тайёр ", – деди Маас.

Вазирнинг сўзларига кўра, қатор мамлакатлар (Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон)га ташриф буюришдан мақсад – бошқа масалалар қаторида агарда НАТОнинг чиқиб кетишидан сўнг Қобулдаги   аэропорт очиқ қолса, бу одамларни самолёт орқали, ёки бўлмаса қуруқлик орқали қўшни давлатларга эвакуация қилиш йўлларини топишга қаратилган музокаралар ўтказишдан иборатдир.

Эслатиб ўтамизки, Германия "Тошкент 3" аэропорти орқали Афғонистондан 5 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилган. Мааснинг сўзларига кўра, қочқинларнинг Ўзбекистонга киришига рухсат берилиши, кейин эса самолётда Германияга олиб кетилиши каби операциялар ҳақида сўз бормоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...