Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Хитойдан 24 та қирувчи самолёт сотиб олишни режалаштирмоқда
Сиёсат

Ўзбекистон Хитойдан 24 та қирувчи самолёт сотиб олишни режалаштирмоқда

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Ўзбекистон Хитойда ишлаб чиқарилган 24 та J-10CE кўп вазифали қирувчи самолётини харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Defence Security Asia нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, эҳтимолий келишув амалга ошса, Ўзбекистон ҳарбий авиациясини модернизация қилиш жараёнида Россия жанговар самолётларига қарамлигини қисқартириши мумкин. Шу билан бирга, бу Хитойнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий-саноат соҳасидаги таъсирини кучайтириб, Россиянинг минтақавий қурол бозоридаги мавқеига таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Таъкидланишича, Тошкент бу жараёнда кўп векторли ташқи сиёсатини давом эттириб, Москва билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш ниятида.

J-10CE — Chengdu Aircraft Corporation томонидан ишлаб чиқилган, экспорт учун мўлжалланган 4,5-авлод кўп вазифали қирувчи самолёт ҳисобланади. У бир учувчига мўлжалланган бўлиб, тахминан соатига 2 100–2 300 километр тезликка чиқа олади, жанговар радиуси эса 1 200–1 500 километрни ташкил этади. Самолёт ҳавода ёнилғи қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, 6–7 тонна қурол юкламасини олиб юриши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозирча J-10CE қирувчи самолётларининг ягона хорижий харидори сифатида Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари 2022 йилдан буён ушбу техникани эксплуатация қилиб келмоқда.

Ўзбекистон расмий идоралари эҳтимолий харид юзасидан ҳозирча расмий баёнот бермаган.

Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин Россия ҳукуматига Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимларга ўзгартиришлар киритиш бўйича музокаралар бошлаш топшириғини берганди. Расмий порталда эълон қилинган ушбу ҳужжат уч мамлакат ўртасида ҳарбий маҳсулотлар ҳамда хизматлар етказиб беришни тартибга солувчи келишувларга дахлдор экани кўрсатилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...