Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг 13 ялпи мажлисида мамлакат суд тизими ва юқори турувчи суд инстанциялари таркибига ўзгартиришлар киритилди. Энг муҳим ўзгаришлардан бири — Конституциявий суд таркибининг янгиланиши бўлди.
Сенат қарорига мувофиқ, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига 10 йил муддатга сайланди.
Маълумот учун, Абдусаломов кўп йиллар давомида Марказий сайлов комиссияси раиси ва бошқа масъул лавозимларда фаолият юритган бой тажрибага эга ҳуқуқшунос ҳисобланади.
Шунингдек, ялпи мажлисда Олий суд таркибини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кўрилган.
Абабакиров Муроджон Абдуқохорович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.
3 февраль куни Президент Администрацияси Коммуникациялар департаментида юқори лавозимга тайинлов ҳам амалга оширилганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Пастдарғом туманларида ҳокимлар алмашган эди.

Изоҳлар мавжуд емас