Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида Паяриқ, Тойлоқ ва Ургут туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида қарорлар қабул қилинди.
Паяриқ туманида 2023 йил августидан буён туманни бошқариб келган Иброҳим Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра ишдан кетди. Унинг ўрнини вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шунқор Худойбердиев эгаллади.
Тойлоқ туманида Баҳодир Бобоназаров туманни етти йил бошқарганидан сўнг ўз аризасига кўра ишдан бўшади. Унга қадар вилоят ҳокимлиги кадрлар хизматига раҳбарлик қилган Беҳзод Раҳматуллаев янги ҳоким этиб тайинланди.
Ургут туманида ҳам раҳбар ўзгарди. Туман ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бунгача Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилмурод Саидқулов янги ҳоким бўлди.

Изоҳлар мавжуд емас