Загрузка
Загрузка
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Номаълум аскар Қабрига гул қўйди. Фото

100
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қизил майдондаги тантанали параддан сўнг Шавкат Мирзиёев бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги Номаълум аскар Қабрига гул қўйди. Маросим бир дақиқалик сукут ва фахрий қоровул ротасининг тантанали юриши билан якунланди.

Шунингдек, у ХХР раиси Си Цзинпин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси бош котиби То Лам, Сербия президенти Александр Вучич ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан бир қатор норасмий учрашувлар ўтказди.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширилди.

Қизил майдонда 13 давлат ҳарбий бўлинмалари иштирокида Ғалаба паради бўлиб ўтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...