Загрузка
Загрузка
Қозоғистон парламенти бир палатали тизимга ўтиб, номи "Қурултой"га ўзгартирилади ва Вице-президент лавозими жорий қилинади
Дунё

Қозоғистон парламенти бир палатали тизимга ўтиб, номи "Қурултой"га ўзгартирилади ва Вице-президент лавозими жорий қилинади

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий Қурултой йиғилишида мамлакатнинг янги тарихий даврини бошлаб берувчи муҳим ташаббусларни эълон қилди. Давлат раҳбари парламент реформаси, миллий ўзлик ва халқаро тинчлик ташаббусларига алоҳида тўхталган. Қозоғистонда янги лавозим жорий этишни таклиф этган.

Президент Қозоғистон сиёсий тизимини тубдан ўзгартирадиган моделни таклиф қилди. Парламентга қозоқ халқи учун тарихий ва қадрли бўлган "Қурултой" номини бериш кўзда тутилмоқда.

Эндиликда мамлакат бир палатали парламент тизимига ўтади. Бу қарор халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий Қурултойнинг якуний йиғилишида мамлакат сиёсий тизими учун муҳим янгилик — Вице-президент лавозимини таъсис этишни ҳам таклифини илгари сурган. Ушбу ўзгариш мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилади.

Вице-президентни тайинлаш жараёни ҳокимият бўғинлари ўртасидаги мувозанатга асосланади ва Президент томонидан тайинланади. Аммо тайинлов учун Парламентнинг розилиги (оддий кўпчилик овози билан) талаб этилади.

Янги лавозим эгасининг ваколатлари бевосита давлат раҳбари томонидан белгиланади.

Шунингдек, қизғин баҳслардан сўнг, янги парламентда депутатлар сонини 145 нафар этиб белгилаш бўйича тўхтамга келинган. Тоқаевнинг таъкидлашича, асосий урғу миқдорга эмас, балки профессионаллик ва ватанпарварликка қаратилади.

Янги парламентда Раиснинг учта ўринбосари бўлади ва қўмиталар сони 8 тадан ошмайди.

Ноябрь ойида Дональд Трамп Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилиши ҳақида эълон қилганди. Шу сабабли, Тоқаев Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги тинчлик ташаббусларига қўшилишининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берган.

"Авраам (Иброҳим) — иудаизм, христианлик ва ислом динлари учун умумий пайғамбар. Ушбу келишувга қўшилишимиз Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширади ва тинчликпарварлик тамойилларимизни тасдиқлайди", деган мамлакат раҳбари.

Қўшнимиз ўзини ислом оламидаги энг йирик ва масъулиятли ўрта давлат (middle power) сифатида намоён этишда давом этишини таъкидлаган.

Президент қозоқ халқини "тарихий жароҳат олган миллат" психологиясидан ҳам воз кечишга чақирган.  

Парламент реформаси бўйича муҳокамалар 6 ой давомида олиб борилган. Бу жараёнда e-Otinish ва Egov порталлари орқали оддий фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинган. 2026 йил Қозоғистон келажаги учун ҳал қилувчи йил бўлиши таъкидланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...