Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Акмал Усмонов Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимига тасдиқланди.
Бунгача у ушбу лавозимда вазифасини бажарувчи мақомида ишлаган. У 2025 йил июль ойида Тошкент прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Анвар Ўрмонов ўрнини эгаллади.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Акмал Усмонов 39 ёшда бўлиб, Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институти ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланганди. Президент қарорига кўра, бу лавозимни Алишер Бобоев эгаллади.

Изоҳлар мавжуд емас