Загрузка
Загрузка
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташриф санаси аниқ бўлди
Сиёсат

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташриф санаси аниқ бўлди

53
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради. У Ўзбекистондаги ташрифи давомида Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги C5+1 вазирлар учрашувида иштирок этади. Рубио билан бирга 200 дан ортиқ бизнес вакилидан иборат Америка тижорат делегацияси ҳам келади. 

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Самарқанддаги учрашувда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Рубио, шунингдек, C5+1 форматига кирувчи Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

АҚШ Давлат котибининг ташрифи доирасида Америка ва Марказий Осиё ўртасидаги тижорат алоқаларини кенгайтириш ҳамда иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятларини ривожлантиришга эътибор қаратилади. 

Ўзбекистонга ташрифдан сўнг Марко Рубио Ҳиндистонга йўл олади. У Мумбай ва Жамнагар шаҳарларида бўлиб, Ҳиндистон ҳукумати вакиллари билан АҚШ–Ҳиндистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал масалалар ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. 

Шунингдек, Рубио Ҳиндистондаги ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашиб, инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...