Ўзбекча юмшоқ куч. Тошкентда Лавров мазали лағмон билан овқатлантирилди
Сиёсат

Ўзбекча юмшоқ куч. Тошкентда Лавров мазали лағмон билан овқатлантирилди

1073

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Кеча Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди. Вазир Тошкентда нафақат самимий қучоқ, балки мазали лағмон билан кутиб олинди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

"Тошкентда Сергей Викторовичнинг энг севимли таомларидан бири - #вазиргалағмон тайёрлашди. Бу - ўзбек услубидаги юмшоқ куч", - дея таъкидлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Лавровнинг ташрифи дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюриш кўзда тутилган. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўтган йилнинг 9-декабрь куни очилган Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиалининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдида нутқ сўзлайди.

Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ташқи сиёсатнинг асосий кўп томонлама ва минтақавий йўналишларидаги ёндашув ва мувофиқлаштирувларни ўзида акс этадиган 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини имзолаш белгиланган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+