Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурм ва бош вазири Нарендра Модига Аҳмадобод шаҳрида рўй берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатли рейс йўловчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этиб, жабрланганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади:
"Биз авиаҳалокат ҳақидаги хабардан чуқур қайғудамиз. Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман".
Эслатиб ўтамизки, бугун, 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Рейс соат 13:10 да ҳавога кўтарилган ва бир неча дақиқадан сўнг қулаган.
Изоҳлар мавжуд емас