Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ТИВ АҚШдан терма жамоа футболчилари текширилгани юзасидан изоҳ сўради
Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ АҚШдан терма жамоа футболчилари текширилгани юзасидан изоҳ сўради

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби аъзолари кучайтирилган хавфсизлик текширувидан ўтказилгани юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан изоҳ сўради.

Олдинроқ дамоа аъзолари стадионга киришдан аввал хизмат итлари, металл қидирув воситалари ҳамда шахсий буюмлар ва юкларни текшириш орқали назоратдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идораларига расмий мурожаат юборилган.

Унда терма жамоа аъзоларига нисбатан қўлланилган хавфсизлик чоралари бўйича расмий тушунтириш бериш сўралган.

Айни пайтда АҚШ томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ берилмаган. ТИВ вазиятни ўрганиш ва аниқлик киритиш ишлари давом этаётганини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...