Загрузка
Загрузка
Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Қозоғистонда депортация марказларини ташкил этиши мумкин
Дунё

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Қозоғистонда депортация марказларини ташкил этиши мумкин

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европа Иттифоқи бошпана бериш рад этилган ноқонуний мигрантларни жойлаштириш учун учинчи давлатларда махсус марказлар ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри европалик дипломатларга таяниб хабар берган. 

Маълум қилинишича,  бундай марказларни жойлаштириш мумкин бўлган 8-10 та давлат рўйхати шакллантирилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам тилга олинган. 

Лойиҳа устида Нидерландия, Австрия, Дания, Германия ва Греция ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Нашр манбаларига кўра, Европа Иттифоқи эҳтимолий ҳамкор давлатларга иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдам ёки виза тартибини енгиллаштириш каби таклифлар бериши мумкин. 

Янги қоидаларга мувофиқ, бошпана сўрови рад этилган ва ўз ватанига қайтариш имкони бўлмаган шахслар Европа Иттифоқидан ташқарида жойлашган махсус марказларга юборилиши мумкин. Бироқ вояга етмаган ҳамроҳсиз болалар бундай чораларга дучор этилмайди. 

Мазкур ташаббус Европа Парламенти ва Европа Иттифоқи давлатлари томонидан муҳокама қилинмоқда. Айрим мамлакатлар уни тезроқ амалга ошириш тарафдори бўлса, бошқалари миллий қонунчиликни мослаштириш учун қўшимча вақт сўрамоқда. 

Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари мазкур ташаббусни танқид қилмоқда. Улар инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфи борлиги ва мигрантларни ўзлари билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган давлатларга юбориш амалиёти баҳсли эканини таъкидламоқда. 

Айни пайтда Ўзбекистон ёки Қозоғистон томонидан ушбу масала юзасидан расмий розилик берилгани ҳақида маълумот мавжуд эмас. Ҳозирча гап Европа Иттифоқи доирасида муҳокама қилинаётган эҳтимолий вариантлар ҳақида кетмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...