16 ёшли ўсмир футбол ўйини пайтида ўз  тенгдошини ўлдириб  қўйган
Ҳодисалар

16 ёшли ўсмир футбол ўйини пайтида ўз тенгдошини ўлдириб қўйган

445

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сурхондарё вилоятида 16 ёшли ўсмир ўз тенгдошини ўлдирган. Бунга футбол ўйнаш пайтида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

23 август куни кечқурун ўсмирлар Қизириқ туманининг "Истиқлол" маҳалласида жойлашган мини-футбол стадионида ўйнашган. 16 ёшли А.А. бошқа жамоада ўйнаган тенгдоши И.Х. билан жанжаллашган. Иккала ўсмир "гаплашиб олиш" учун стадион ташқарисига чиқишган.

А.А. рақибнинг кўкрагига тиззаси билан урган ва олинган тан жароҳатлари туфайли И.Х. воқеа жойида вафот этган.

096c0e86e69ee30205728594f8119a86.jpg

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ўсмир йигит процессуал тартибда ҳибсга олинган. Қизириқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг "д" банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳатларини етказиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...