Загрузка
Загрузка
9 синф ўқувчиси ижтимоий тармоқлар орқали пластик карталардан пул ўғирламоқчи бўлган
Ҳодисалар

9 синф ўқувчиси ижтимоий тармоқлар орқали пластик карталардан пул ўғирламоқчи бўлган

457
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ижтимоий тармоқларда сохта ютуқ ўйинларини ташкил этиш орқали ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ўғирламоқчи бўлган 9 синф ўқувчисини қўлга олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

2021 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчига фуқарога Telegram орқали ”сиз пул мукофотини ютиб олдингиз”, деган мазмундаги хабар борган. Хурсанд бўлган эркак пулни олиш учун нотаниш кимсага ўз пластик картасининг   рақами ва SMS-хабар орқали юборилган тасдиқловчи кодни айтган.

Натижада Payme иловаси орқали унинг пласти картасидан дастлаб 205 минг сўм, кейинчалик яна 217 минг сўм ечиб олинган. Шундан сўнг номаълум жиноятчи Telegramдаги ёзишмаларни ўчириб ташлаган.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолганини англаб етган фуқаро дарҳол ички ишлар идораларига шикоят билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, мазкур жиноят 2006 йилда туғилган, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи вояга етмаган мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...