Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Махонинг округи суди 44 ёшли Шавкат Абшукуровни вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик жиноятларини содир этгани учун 25 йилдан 30,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, бу ушбу иш бўйича тайинланиши мумкин бўлган энг оғир жазо ҳисобланади.
Тергов материалларига кўра, 2019 йилда Абшукуров йўл ёқасидан 13 ёшли қизни машинасига олиб, юк машинасининг орқа қисмига алдаб киргизган ва унга нисбатан зўравонлик содир этган, шундан сўнг қизни яқин атрофдаги юк машиналари тўхташ жойида қолдириб кетган.
Август ойида ҳайъат уни еттита банд бўйича, жумладан, иккита зўравонлик, вояга етмаган шахс билан ноқонуний жинсий алоқа, бузуқи ҳаракатлар ва одам ўғирлаш айбловлари бўйича айбдор деб топган.
Жиноят вақтида судланувчи жабрланувчидан камида 10 ёш катта бўлгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланган. У ўз айбини тан олмаган.
Қамоқ жазосидан ташқари, суд Абшукуровни штатдаги энг қатъий тоифадаги жинсий жиноятчи деб топган. Шу сабабли у умрининг охиригача ҳар 90 кунда яшаш жойидаги шерифда рўйхатдан ўтиши шарт қилиб белгиланган.
Аввалроқ Токиода 10 ёшли қизга тегажонлик қилган ўзбекистонлик етказиб берувчи ҳибсга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас