Загрузка
Загрузка
Қозоғистон устида фавқулодда сигнал берган S7 самолёти нега шошилинч қўнгани маълум бўлди
Дунё

Қозоғистон устида фавқулодда сигнал берган S7 самолёти нега шошилинч қўнгани маълум бўлди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Кеча Россиянинг S7 Airlines авиакомпаниясига тегишли, Новосибирскдан Махачқалъага учиб кетаётган самолёт йўналишини ўзгартириб, Омск аэропортига шошилинч қўнганди. Ҳодиса вақтида самолёт Қозоғистон ҳудуди устида бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортдаги 173 нафар йўловчидан ҳеч ким жабрланмаган.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, экипаж командири носозлик ҳақидаги маълумотдан сўнг самолётни Омскка йўналтиришга қарор қилган. Ҳаво кемаси аэропортга муваффақиятли қўнган. Йўловчилар ва экипаж аъзолари сафарни давом эттириш имкониятини кутмоқда.

Ҳодиса Flightradar хизмати S7 7099 рейсидаги самолёт 7700 фавқулодда сигналини узатганини қайд этгач, маълум бўлган. Авиацияда бу код ҳаво кемасида умумий фавқулодда вазият юзага келганини ва диспетчерлар алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини англатади. Унинг ўзи самолётни олиб қочишга уриниш ёки бошқа муайян хавф турини билдирмайди.

Сигналнинг сабаби сифатида двигателдаги мой сатҳининг пасайиши кўрсатилмоқда. Бу дастлабки маълумот бўлиб, ҳодиса юзасидан якуний хулоса ҳақида хабар берилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...