Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳар квадрат метрга камида икки туп кўчат экиладиган микроўрмонлар ташкил этилади
Жамият

Тошкентда ҳар квадрат метрга камида икки туп кўчат экиладиган микроўрмонлар ташкил этилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида, мактаб ва боғчалар ҳудудида, ер майдони чекланган маҳаллаларда микроўрмонлар барпо этилади. 200–1000 квадрат метрли майдонларда ҳар бир квадрат метрга камида иккитадан дарахт ва бута кўчати экиш режалаштирилган.

Бу чора-тадбирлар пойтахтда яшил ҳудудларни кўпайтириш ва дарахтларни асрашга қаратилган ҳоким қарорида белгиланган.

Ер ажратиш имкони бўлмаган бетон ва асфальт қопламали жойларда эса катта гултувакларга кўчатлар экилиб, кичик жамоат боғлари ташкил этилади.

Кўчат экиш мавсуми 10 ноябрда бошланади. Унга қадар ер майдонларини тайёрлаш, суғориш тизимларини йўлга қўйиш ва тупроққа ишлов бериш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, пойтахтда дарахт шохларини майдалаш, органик материаллардан фойдаланиш ва уларни дарахтлар атрофидаги очиқ тупроқни парваришлашда қўллашни назарда тутувчи компостлаш ва мульчалаш тизими йўлга қўйилади.

1 октябрда бошланган икки ойлик тозалик тадбирлари доирасида ариқлар, коллекторлар ва каналлар чиқиндилардан тозаланади. Зарур жойларда таъмирлаш ишлари ҳам ўтказилиб, ҳудудлар мавсумий ёғингарчиликка тайёрланади.

2026 йил 1 ноябрга қадар пойтахт туманларини кўкаламзорлаштириш дастурлари ишлаб чиқилиши керак. Уларда янги яшил боғлар ва сояли сайр кўчаларини ташкил этиш, сувни тежовчи суғориш тизимларини жорий қилиш ҳамда дарахтларни парваришлаш бўйича аниқ манзиллар, муддатлар, молиялаштириш манбалари ва масъуллар белгиланади.

2027 йил 1 январдан "Яшил маҳалла" лойиҳаси доирасида "Маҳаллани кўкаламзорлаштириш" пакети ва "Яшил лот" тизимини жорий этиш режалаштирилган. Бу орқали аҳолининг яшил ҳудудлар яратишга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўчат экиш ва уларни парваришлашга жалб қилиш кўзда тутилган.

Аввалроқ аҳоли хонадонидан 300 метр масофада яшил дам олиш ҳудудлари ташкил этилиши белгиланганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...