Загрузка
Загрузка
АҚШда ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг ўлимида айбланаётган шаҳар хизмати ходими ҳибсга олинди
Ҳодисалар

АҚШда ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг ўлимида айбланаётган шаҳар хизмати ходими ҳибсга олинди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нью-Йорк шаҳар транспорт департаменти ходими Куинс туманида юз берган ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қўлга олинди. Мазкур ҳодиса оқибатида асли ўзбекистонлик бўлган 31 ёшли Нилуфар Комилова ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа жорий йилнинг 10 март куни содир бўлган. Икки фарзанднинг онаси бўлган марҳуманинг вафоти юзасидан Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси таъзия билдирган эди. 

Тергов маълумотларига кўра, 49 ёшли Жонатан Адорно 10 март куни содир бўлган ҳалокатдан қарийб етти ҳафта ўтиб, 28 апрель куни ҳибсга олинган. Унга нисбатан йўл бериш ҳуқуқига эга бўлган пиёдага имтиёз бермаслик ва етарлича эҳтиёткорлик чораларини кўрмаслик айбловлари қўйилган.

Нью-Йорк полицияси (NYPD) йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан аниқланишича, Адорно самосвални бошқараётиб, кўчалардан бирида бурилишни амалга ошираётган вақтда пиёдани уриб юборган. Оқибатда аёл бош ва тана қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тўқнашувдан сўнг воқеа жойида қолган.

Суд маълумотларига кўра, мазкур иш бўйича навбатдаги мажлис 18 май куни Куинс жиноят судида бўлиб ўтиши белгиланган. Ҳозирда Нью-Йорк полициясининг ЙТҲларни тергов қилиш бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...