Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Кармана туманида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган қарздор Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тандир ичида яширинган ҳолда аниқланди.
МИБ маълумотига кўра, фуқаронинг алимент бўйича қарздорлиги қарийб 71 миллион сўмни ташкил этган. Уни аниқлаш мақсадида олиб борилган қидирув тадбирлари давомида эркак ошхоналардан биридаги тандир ичида яширинган ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан суд томонидан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мутасаддилар алимент тўловларидан бўйин товлаш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини эслатган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани муносабати билан расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблаш миқдори ҳам кўпайганди.

Изоҳлар мавжуд емас