Загрузка
Загрузка
Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди
Ҳодисалар

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан олиб борилаётган тизимли ўрганишлар давомида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Хусусан, блогер Н.Собиров ўзининг @nurbek_sobiroff номли саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламасини жойлаштирганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 38-моддасига мувофиқ, мамлакат ҳудудида ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларнинг рекламаси тақиқланган. Қонунчиликда фақат пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни муайян вақт, шакл ва аудитория чекловларига риоя қилган ҳолда реклама қилишга истисно тариқасида йўл қўйилади, бироқ ижтимоий тармоқларда алкоголь маҳсулотларини ҳар қандай шаклда тарғиб этиш қатъиян ман этилади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогер Н.Собировга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чораси кўрилиб, тўпланган тегишли ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилган.

Бундан олдин ҳам Рақобат қўмитаси TREND бренди остидаги писта маҳсулоти рекламасида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлаб, ишлаб чиқарувчига молиявий жарима қўллаганди. Қўмита маълумотига кўра, текширув MEGA бренди остида писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчисининг мурожаати асосида ўтказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...