Загрузка
Загрузка
Қамчиқ довонида рўй берган икки мудҳиш ҳодиса уч кишининг умрига зомин бўлди. Видео
Ҳодисалар

Қамчиқ довонида рўй берган икки мудҳиш ҳодиса уч кишининг умрига зомин бўлди. Видео

100
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 28 август куни Қамчиқ довонида иккита ҳалокат юз берди. Уч киши уларнинг қурбони бўлди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, биринчи ЙТҲ бугун тахминан соат 04:40 ларда Фарғона водийсидан Тошкент шаҳрига олиб борувчи А-373 автомобиль йўлида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда енгил автомобиль йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Иккинчи йўловчи шифохонага ётқизилган.

Йўлнинг шу қисмида соат 08:39 да Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир юк машинасининг орқа қисмига урилган, сўнгра бошқа юк машинаси билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида енгил автомобилнинг икки нафар йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

  

Иккала ЙТҲ ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминламаган енгил автомобиль ҳайдовчиларининг айби билан содир бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...