Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Балиқчи ва Бўстон туманларида ўқишнинг биринчи кунида отасининг машинасини ҳайдаб дарсга келган мактаб ўқувчилари аниқланди. Ота-оналар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун фарзандлари устидан назоратни кучайтиришга чақирилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, вояга етмаган ҳайдовчиларнинг ёнида транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлар бўлмаган. Воқеа жойида барча зарур процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бошқарма ота-оналардан фарзандларини қатъий назоратга олишларини ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўймасликларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда Gentra автомобилининг бетон тўсиққа урилиши оқибатида 4 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлганди. Енгил автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 17 ёшли мактаб ўқувчиси бошқарган, машина салонида унинг синфдошлари бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас