Загрузка
Загрузка
Андижонда 64 минг долларни пайпоққа яшириб, хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркак ушланди
Ҳодисалар

Андижонда 64 минг долларни пайпоққа яшириб, хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркак ушланди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​  Андижон вилоятидаги "Дўстлик" божхона постида Ўзбекистондан катта миқдорда хорижий валюта олиб чиқиб кетишга уринишнинг олди олинди. Йўловчи 64 минг доллар нақд пулни пайпоқларига яшириб, давлат чегарасидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, фуқаро қўшни давлатга йўл олган ва "яшил" йўлакдан ўтишга уринган. Бу билан у мажбурий декларация қилиниши лозим бўлган товар ёки қимматликлари йўқлигини билдирган.

Бироқ божхона ходимлари йўловчини шахсий кўрикдан ўтказган. Текширув вақтида унинг пайпоқлари орасидан 64 минг доллар топилган.

Аниқланган валюта божхона декларациясида кўрсатилмаган.

Ҳозирда пул маблағлари вақтинча олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

10 сентябрь куни ҳам Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ва пойтахтда йирик миқдордаги хорижий валюта билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларни аниқлаганди. Тезкор тадбирлар давомида "Навоий" чегара-божхона постида 240 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган шахслар ҳамда Юнусобод туманида қалбаки 8400 долларни сотаётган жиноятчилар ушланган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...