Загрузка
Загрузка
Андижонда кўприкдан сакрашга уринган йигит қутқариб қолинди
Ҳодисалар

Андижонда кўприкдан сакрашга уринган йигит қутқариб қолинди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон шаҳрида кўприкдан ўзини ташлаш билан таҳдид қилган йигитнинг ҳаракати тезкор хизматлар томонидан тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Расмий маълумотга кўра, воқеа 2 июнь куни тунги вақтда Андижон шаҳридаги Ишчилар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи кўприкда содир бўлган. 19 ёшли йигит оилавий келишмовчиликлар сабаб руҳий ҳолати ўзгарган ҳолда ўзини кўприкдан ташлаш билан қўрқитган.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари ва бошқа тегишли хизматлар зудлик билан етиб борган. Кўрилган чоралар натижасида кўнгилсиз ҳолатнинг олди олиниб, фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Жиззах вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўқитувчи томонидан синф олдида айтилган ҳақоратли сўзлардан кейин ўз жонига қасд қилишга уринган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...