Загрузка
Загрузка
Эрон АҚШ билан музокараларни тўхтатганини маълум қилди
Дунё

Эрон АҚШ билан музокараларни тўхтатганини маълум қилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари ортидан АҚШ билан билвосита музокаралар ва хабар алмашиш жараёнларини тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақида "Тасним" ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарларга кўра, Теҳрон музокараларни воситачилар орқали давом эттиришни тўхтатиш қарорини Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва сулҳ шартларининг бузилгани билан изоҳлаган.
Эрон томони Ливандаги вазиятни аввалги келишувларнинг муҳим шартларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ўз баёнотида Ливандаги сулҳ бузилиши бошқа йўналишлардаги келишувларга ҳам таъсир қилишини таъкидлаган. Унга кўра, "бир жабҳадаги сулҳнинг бузилиши барча жабҳалардаги сулҳнинг бузилиши ҳисобланади".

Шу билан бирга, Эронга яқин манбаларда мамлакат ва унинг минтақадаги иттифоқчилари Ҳўрмуз бўғози ҳамда бошқа стратегик денгиз йўлаклари бўйича турли сценарийларни муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ бу режаларнинг амалий босқичга ўтгани ҳақида расмий тасдиқ мавжуд эмас.

Шу қаторида Исроил ҳарбийлари Байрутнинг жанубий ҳудудларидаги аҳолини эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш берган ва "Ҳизбуллоҳ" томонидан ракета ҳужумлари давом этган тақдирда янги зарбалар берилиши мумкинлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий объектларга навбатдаги ҳаво зарбаларини берганини маълум қилганди. Вашингтон мазкур амалиётни "мудофаа характеридаги жавоб чораси" деб атаб, Эрон томонидан халқаро сувлар устида Американинг MQ-1 русумли дрони уриб туширилганига жавоб эканини билдирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...