Андижонда  коронавирус йўқлигини  тасдиқловчи сохта маълумотномаларни тайёрлаш билан шуғулланган  фуқаролар  қўлга олинган
Ҳодисалар

Андижонда коронавирус йўқлигини тасдиқловчи сохта маълумотномаларни тайёрлаш билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинган

453

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Андижонда коронавирус йўқлигини тасдиқловчи сохта маълумотномаларни тайёрлаш билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинган. 

“21 январь куни   Андижон вилоятида яшовчи икки нафар фуқаро “Дўстлик” божхона комплекси олдида 34 дона коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган сохта ПЦР тестларини жами 1.750.000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 228-моддаси  2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Шунингдек,   29 январь куни   Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро сохта 4 дона ПЦР тестларни  320.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушланган фуқаро  мазкур сохта ПЦР тестларини Жалақудуқ туманида яшовчи фуқародан сотиб олганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ундан 1 дона “Леново” русумли компьютер ҳамда 1 дона “Epson” русумли принтерлар далилий ашё тариқасида   олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан   Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “Б” банди билан  жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...