Загрузка
Загрузка
Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл қўлга олинди
Ҳодисалар

Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл қўлга олинди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Асака туманида собиқ турмуш ўртоғини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган аёл тезкор тадбир давомида қўлга олинди. Ички ишлар органлари маълумотига кўра, 47 ёшли аёл ўзи билан бирга яшаётган 54 ёшли собиқ турмуш ўртоғини уй-жой низоси туфайли қасддан ўлдириш мақсадида 3 минг доллари эвазига ёлланма қотил излаётгани аниқланган.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, унга шартли ёлланма қотил жалб қилинган.

Аёл 10 июль куни ёлланма қотил сифатида таништирилган шахс билан учрашиб, хизмат ҳақининг дастлабки қисми сифатида 5 миллион сўм берган. Шунингдек, собиқ эрининг ўлганига ишонч ҳосил қилгач, қолган маблағни беришини тасдиқлаб тилхат ҳам ёзган.

11 июлга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирда эркакнинг ўлдирилгани саҳналаштирилиб, аёл воқеа жойига чақирилган. У собиқ турмуш ўртоғи вафот этганига ишонч ҳосил қилиб, ОТБ келишилган маблағни бериш учун автомашинага ўтирган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 2-қисми "и" банди (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам мудҳиш жиноятнинг олди олинганди. Давлатобод туманида яшовчи аёл ўз жазмани билан тил бириктириб, шаръий никоҳидаги эрини ўлдириш учун қотил ёллашга уринганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...