Загрузка
Загрузка
Ангренда 8 ёшли бола дайди итлар ғажиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Ангренда 8 ёшли бола дайди итлар ғажиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлди

96
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида мактабдан қайтаётган саккиз ёшли бола дайди итлар ҳужуми қурбони бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг жамоатчиликни ларзага солган ушбу хабарни Ангрен шаҳар "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси тасдиқлади. 

Маълум бўлишича, марҳум бола асли бекободлик бўлиб, онаси билан Ангрендаги маҳаллалардан бирида вақтинчалик ижарада яшаб келган.  Воқеа содир бўлган куни онаси маросимга кетгани сабабли, бола мактабдан уйга ёлғиз қайтаётган бўлган. Икки соат давомида ўғлидан хавотир олиб, кўчага излаб чиққан аёл фарзандининг итлар томонидан ғажиб ташланган жасадига дуч келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бола воқеа жойида, ёрдам етиб келгунига қадар вафот этган. 

Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳудудда дайди итлар муаммоси бир неча йилдан бери давом этаётганини, одамларга ташланиш ҳолатлари аввал ҳам кузатилганини таъкидламоқда. "Биз неча йилдан бери шу муаммо билан яшаяпмиз. "Биров ўлмагунча, биров келмайди", дегани тўғри экан. Мана, энди бола ўлди", — дейди маҳалла фуқароларидан бири. 

Айни пайтда ҳолат Ангрен шаҳар ҳокими ва барча масъуллар томонидан жиддий назоратга олинган. Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати яқин дақиқаларда расмий муносабат билдиришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ҳам мактабга кетаётган 11 ёшли бола дайди итлар галасининг ҳужумига учраганди. Ҳозирда бола оғир жароҳатлар билан шифохонада қолмоқда, соҳа мутасаддилари эса ҳудудда итларни сақлаш учун махсус бошпана йўқлигини тан олмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...