Ҳаракатланиш пайтида телефондан кино томоша қилган автобус ҳайдовчиси жарима қилинди
Ҳодисалар

Ҳаракатланиш пайтида телефондан кино томоша қилган автобус ҳайдовчиси жарима қилинди

442

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳаракатланиш пайтида телефондан  кино кўрган автобус ҳайдовчиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан жаримага тортилган. “Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, ҳайдовчи интизомий жазога тортилган. У бутунлай ишдан бўшатилмаганлиги тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ахир йўлда одамни босиб кетиши ҳеч гап эмаску! 

Эслатиб ўтамизки, кеча Интернетда жамоат транспорти йўловчисининг хабари чоп қилиниб, унда йўл ҳаракати қоидасининг бузилиши акс этган. Аниқроғи, йўловчи автобус ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида мобил телефонидан кино томоша қилган. Автобус рақамини йўловчи билмаган. Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизилиги хизмати ходимлари ушбу   хабарни эътиборсиз қолдиришмаган.

 "Тошшаҳартрансхизмат" паркига бириктирилган "Isuzu" автобусининг ҳайдовчиси К. T. томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик 9 ноябрь куни содир этилгани аниқланди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-1 моддаси (транспорт воситасини бошқариш пайтида ҳайдовчилар томонидан телефондан фойдаланиш) 1-қисмига мувофиқ, маъмурий баённома тузилди", - дея қайд этмоқда ИИББ.

Бундан ташқари, “Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълумотига кўра, ҳайдовчи интизомий жазога тортилган.

Эслатиб ўтамизки, бундай қоидабузарлик учун базавий ҳисобаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида жарима тайинланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...