Загрузка
Загрузка
Қаршидаги болалар боғчасида рашқ туфайли шафқатсиз қотиллик юз берди
Ҳодисалар

Қаршидаги болалар боғчасида рашқ туфайли шафқатсиз қотиллик юз берди

608
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қарши шаҳридаги болалар боғчасида шафқатсиз қотиллик юз берган: шу боғчада ишлаётган ходимнинг эри омбор мудирини пичоқлаб, унинг ўзини ҳам ўлдирмоқчи бўлган. Мухбиримиз хабар қилишича, мудҳиш жиноят рашқ туфайли содир этилган.

“Қашқадарё янгиликлари” нашри ёзишича, 18 декабрь куни соат 11-00 атрофида Қаршидаги "Юлдузча" болалар боғчасига кир ювувчи аёлнинг А.Б. исмли 39 ёшли эри кириб келиб, Н.Б. исмли 51 ёшли омбор мудирига ошхона пичоғи билан ташланган ва уни ўлдирган. Эркак деярли болаларнинг кўз олдида мазкур қотилликни амалга оширган.

Кейин эса ўлдириш учун А.Б. ўз хотинининг ортидан қувган. Кўзи қонга тўлган эридан аёлни профилактика инспектори А. Мавлонов қутқариб қолиб, қотилни қўлга олган.

Вилоят прокуратураси матбуот-хизмати раҳбарининг айтишича, қариндошлари ва ҳамкасблари А.Б.ни яхши киши сифатида танишган. У нефть ва газ соҳасида ишлаган. А.Б. ва М.Книнг бир нафар вояга етмаган фарзанди бор. Марҳумнинг эса учта боласи қолган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...