Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида бир эркакнинг шафқатсиз калтакланиши бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда шафқатсизларча калтакланган фуқаронинг сурати тарқалди. 3-4 киши унинг қўл-оёғини боғлаб уришган. Шунингдек, маълум қилишича, махсус қиздирилган пичоқ ёрдамида эркакнинг баданига излар қолдирилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган”, - дея маълум қилмоқда Бош прокуратура.
Изоҳлар мавжуд емас