Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти Косон туманидаги жазони ижро этиш муассасасида маҳкум ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланди. Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа 17 май куни соат 03:40 атрофида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, колониянинг интизомий бўлинмасида сақланаётган маҳкум ички тартиб-қоидаларни сурункали бузиб келгани учун жазо муддатини ўтаётган бўлган. У ўзининг ноқонуний талабларини бажаришга мажбурлаш мақсадида, темир бўлаги ёрдамида бўйин ва икки қўл билак соҳасини бир неча бор тирнаб, ўзига енгил тан жароҳати етказган.
Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ушбу маҳкум муқаддам саккиз маротаба судланган шахс бўлиб, аввал ҳам шу каби ўзига зарар етказиш ҳолатларини содир этгани қайд этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас