Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга қараганда, Қашқадарёда Наврўз байрамини нишонлашда мактаб ўқувчиси вафот этган.
Бу ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Бугун Халқ таълими вазирлиги бу ҳолатни тасдиқлаб, фожеали ҳодиса 19 март куни Миришкор туманидаги 33-сонли мактабда юз берганини билдирган.
Вафот этган 17 ёшли қиз бола 10 синфда ўқиган. У рақсга тушиш пайтида хушини йўқотган.
Шундан сўнг мактаб ходимлари тез ёрдамни чақиришган. Вазирликнинг маълум қилишича, қиз ёшликдан тутқаноқ билан касал бўлган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас