Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қарши давлат университетининг физика-математика факультети талабаси ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан прокуратура томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Бу ҳақида назорат идораси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, ушба ҳолат бўйича Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг интернетда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмаганлиги ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилганлиги бўйича хабар тарқалган. Айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган деган таҳмин фойдаланувчилар томонидан илгари сурилган.
Прокуратуранинг маълум қилишича, маълумотларни текшириш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас