Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қамаши тумани Бобуртепа қишлоғида номаълум ҳайвон қўйларни ўлдириб келган. Камида тўртта оила 6 бош кичик қорамолидан айрилган. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” Телеграм-каналига аҳвола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Қишлоқ аҳли гуруҳларга бўлинган ҳолда ов уюштирган. Одамлар соатлаб навбатчилик қилишган. 14 май куни улар номаълум ҳайвонни ушлаб олиб, ўлдиришган.
Воқеа жойига етиб келган экологлар ҳайвонни кўздан кечириб, қўйларни ўлдирган "номаълум ҳайвон" итлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчиларнинг бир тури - оддий шоғол эканлигини маълум қилишган.
Эслатиб ўтамизки, яқинда қўйларнинг ўлими ҳақида Касб тумани аҳолиси ҳам хабар қилинган эди. Бу ерда маҳаллий аҳоли 30га яқин ўлик ҳайвонларни санаган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас