Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда ЙПХ ходимларининг автомобили билан қасддан ЙТҲ содир этган ҳайдовчи ушланди
Ҳодисалар

Қашқадарёда ЙПХ ходимларининг автомобили билан қасддан ЙТҲ содир этган ҳайдовчи ушланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тунги хизматга жалб қилинган Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспекторлари "Nexia-2" русумли автомашинани ҳужжатларни текшириш учун тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи тўхтамасдан, патруль автомобилини қасддан уриб, воқеа жойидан қочишга уринган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ушланган.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар беришича, ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги қонуний талабга бўйсунмасдан, ҳаракатини давом эттирган. Навбатдаги чорраҳада патруль экипажи унинг ҳаракатини чеклаш мақсадида хизмат автомобили билан йўлни тўсган. Шунда ҳайдовчи патруль автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган ва яна воқеа жойидан қочишга уринган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи ушланган. Текширув давомида у автомашинани бошқариш учун зарур ҳужжатларга эга эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ангор туманида 39 ёшли маст ҳайдовчи Йўл-патруль хизмати ходимларининг талабига бўйсунмай, қочишга уриниб, кейинчалик унинг яқинлари ҳам ходимларга қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...