Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ва ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, фожиа 16 июль куни Кўкдала тумани "Олтин дала" маҳалласи ҳудудида содир бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси ("Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш") ва 259-моддаси ("Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш") билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир тергов зарар кўлами ва ҳодиса тафсилотларини аниқламоқда.
Экспертизалар мажмуи: суд-тиббий, кимёвий, биологик, техник ва ёнғин-техник экспертизалар тайинланган. Уларнинг натижалари ёнғин сабаблари ва унга алоқадор шахсларнинг айбини аниқлашга ёрдам беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғига кўра, воқеа жойига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бригадаси юборилган.
Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас