Загрузка
Загрузка
"Айритом" постида Афғонистондан олиб кирилаётган 48,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Ҳодисалар

"Айритом" постида Афғонистондан олиб кирилаётган 48,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси ходимлари "Айритом" чегара божхона постида Афғонистондан кириб келган Mercedes-Benz юк автомашинасини текшириш чоғида 48,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини аниқлади.

Текширув давомида Термиз туманида яшовчи 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги автомашина тиркамасининг пол қисми остига полиэтилен, фольга ва скотч билан ниқобланган 98 та ўрам яширилгани маълум бўлди. Уларда 39 килограммдан ортиқ "гашиш" ва қарийб 9,5 килограмм "опий" бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гиёҳвандлик воситаларининг асл буюртмачиларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида божхона ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга 52,6 килограмм гашиш ва опий гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишни тўхтатган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...