Загрузка
Загрузка
Ғазаб, ғишт ва ўлим: Нукусдаги оддий тортишув қотилликка айланди
Ҳодисалар

Ғазаб, ғишт ва ўлим: Нукусдаги оддий тортишув қотилликка айланди

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нукус шаҳрида икки фуқаро ўртасидаги оддий оғзаки тортишув оғир оқибатларга олиб келди. Айтишув натижасида ёш йигит ҳалок бўлди, иккинчиси озодликдан маҳрум этилди.

Ҳодиса тафсилотларига кўра, маст ҳолатда бўлган фуқаро кўчада тамаки чекиб турган танишидан тамаки сўраган. Рад жавоб олгач, у ғазабини бошқара олмай, ерда ётган ғиштни олиб, дўстининг бошига урган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Оқибатда жабрланувчи оғир жароҳат олиб, ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган. Ҳодисадан сўнг айбланувчи унинг телефони ва кийимларини олиб, воқеа жойини тарк этган.

Жиноят ишлари бўйича Тахтақўпир тумани суди ушбу ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиққан. Суд жараёнида айбланувчи қилмишини тўлиқ тан олган ва қилган ишидан афсусда эканини билдирган.

Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди ва 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...