Загрузка
Загрузка
БААда халқаро қидирувда бўлган 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Ҳодисалар

БААда халқаро қидирувда бўлган 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумонланиб, Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувда бўлган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. 

Ушбу тадбир Интерполнинг Ўзбекистон ва БААдаги Миллий марказий бюролари ҳамда икки мамлакат ваколатли органларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари эвазига амалга оширилган.

ИИВ маълумотларига кўра, икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўғридан-тўғри ишчи алоқалар натижасида барча зарур ҳуқуқий ва ташкилий тартиб-таомиллар муваффақиятли бажарилган. Натижада жиноий жавобгарликдан хорижда яширинмоқчи бўлган шахсларни ушлаб топшириш таъминланган.

Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик доимий хусусиятга эга бўлиб, жорий йил бошидан буён Ўзбекистон ИИВ Интерпол ММБ ташаббуси билан БАА ҳудудидан ушбу йўналишда қидирувда бўлган жами 16 нафар шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Олдинроқ Россия жанубида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизнинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ватанга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...