Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ Тошкент шаҳри марказида ЛГБТга қарши намойиш ўтказиб, қўлга олинганларни кўрсатди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар фаоли Миразиз Бозоров бир неча бор ноанъанавий жинсий йўналишга эга кишиларни Ҳаст Имом масжиди ва Амир Темур хиёбони яқинида турли оммавий намойишлар ўтказишга чақирган. Шуни таъкидлаш керакки, Бозоров ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг бузуқ хатти-ҳаракатларини, жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларини онгли равишда менсимаслигини, камситувчи ва миллий маданиятга қарши ҳаракатларини бир неча бор намойиш этиб келган", - дейилмоқда Ички ишлар вазирлигининг видео хабарида.
Натижада, 28 март куни унинг мурожаатларини ўз қадр-қимматига ҳақорат деб билган бир гуруҳ фуқаролар бу борадаги ўз фикри ва фуқаролик позициясини билдириш учун Амир Темур майдонида тўпланишган. Бу шахслар тартибсизликларни содир этиб, оқибатда жамоат хавфсизлигини хавф остига қўйилган. Ҳуқуқ -тартибот ходимлари томонидан кўрилган қатъий чоралар натижасида тартибсизликларга чек қўйилган. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар эса ушланган.
Улар ўз ҳатти-ҳаракатини қуйидагича изоҳлашган:
-
“Бу одамга эътибор берманг, бундай провокацияларга ишонмаслик керак экан. Шундай қилиб, биз алдандик, унинг қандай одам эканлигини кўрдик. Биз оқилона ҳаракат қилишимиз керак", - деди қўлга олинганлардан бири.
-
"Бу провокация, мен буни тушуниб етдим, кўрганингизга ишонманг, ҳамма нарсани қайта текшириш керак",- деди бошқаси.
-
"Ички ишлар органлари ходимлари бизга жиддий янглишганимизни тушунтиришди. Бундан буён бу биз учун сабоқ бўлади", - дея қўшимча қилди яна бир ушланган шахс.
-
Бу ерда бизга кўп нарсалар тушунтирилди, қонунларни билмаслигимиз шундай оқибатларга олиб келди, биз ақлсизлардек ҳаракат қилдик, ҳиссиётларга берилиб кетдик", - деди намойиш иштирокчиси.
-
"Тартибсизликларнинг олди олганидан хурсандмиз, халқ тинч. Ички ишлар органлари ходимлари ҳақ, доим қонун доирасида ҳаракат қилиш керак", - деди бошқаси.
-
"Дўстларимга агар яна биров баъзи жойларга йиғилиш, саёҳатга боришга даъват қилса, шошманг, провокацияларга ишонманг, деб айтаман. Бундай ҳолатлар билан тегишли идоралар шуғулланиши керак. Улар билан маслаҳатлашинг, нима қилиш кераклигини айтишади", - деди ушланган шахс.
-
"Агар кимдир одамларни йиғса, аҳмоқ бўлманг, аввал тадбирнинг қонунийлигини билиб олинг, бесоқолбозлик учун қонуний жавобгарлик бор. Агар шундай даъватлар бўлса, борманг. Уларнинг ўзи айтиб, келишмаганини кўрганман", - дея таъкидлади яна бир иштирокчи.
Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Бозоров илгари ҳам ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигини шахсий ҳақорат сифатида қабул қилиб, гўёки Ўзбекистонда ноанъанавий жинсий йўналишли одамларга босим ўтказилаётгани учун хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари эътиборини жалб қилиш учун ҳаракат қилган.
"Бузғунчи ташқи кучлар, шунингдек, турли халқаро нодавлат ташкилотлар ҳомийлигида ҳаракат қилаётган бу шахс Ўзбекистонда бесоқолбозлик ва шунга ўхшаш иллатлар қонун йўли билан тақиқланганига қарамай, уни тарғиб қилишга ва фуқаролар орасида норозилик ва муросасизликлик шароитини яратишга ҳаракат қилган. Бунинг натижасида ҳаддан ташқари ҳиссиётли фуқаролар ва ҳуқуқий саводхонлиги паст шахслар қонунчиликни четлаб ўтиб, мустақил равишда чора кўришни ва шу билан жамоат бузмоқчи бўлишган", - дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас