BMW катта тезликда “Ласетти”ни урган. Икки киши вафот этиб, яна икки киши касалхонага жойлаштирилган. Чет эл автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган
Ҳодисалар

BMW катта тезликда “Ласетти”ни урган. Икки киши вафот этиб, яна икки киши касалхонага жойлаштирилган. Чет эл автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган

480

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент шаҳри марказида даҳшатли авария юз берган – BMW катта тезликда “Ласетти”ни уриб кетиб, иккала машина ёниб кетган. Бу ҳақида Batafsil.uz   мухбири хабар бермоқда.

ИИББ маълум қилишича “Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги Халқлар дўстлиги саройи қаршисида иккита автомотиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди”.

“Ласетти” ҳайдовчиси (давлат рақами 01 Б 889 WА) 44 ёшли Д.М. Ислом Каримов кўчасига бурилишдан аввал светофордан бир неча ўн метр олдинда тўхтаган. Катта тезлик билан ҳаракатланаётган БМW автомобили (01 Т 777 ЭБ давлат рақами Шайхонтоҳур туманида яшовчи 63 ёшли К.Мга номига расмийлаштирилган) “Ласетти”га урилиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

"Ласетти" ҳайдовчиси ва 6 ёшли йўловчи Д.М. Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқарилиб, турли даражадаги жароҳат ва куйишлар билан касалхонага жойлаштирилган. Яна икки нафар йўловчи - 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли И.М. воқеа жойида ҳалок бўлишган.

BMW автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Автоҳалокат пайтида мазкур автомобилни бошқарган ҳайдовчи шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Авариянинг дастлабки сабаби- BMW автомобили ҳайдовчиси томонидан тезликни оширишдир.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм "а" банди (ўлимга олиб келган йўл ҳаракати қоидалари ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...