Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилояти Жондор туманида бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйишган. Улар қишлоқлари ёнидан газ қувури қурилаётгани, ўзлари эса суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга мажбур эканликларини иддао қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда мазкур воқеа экс видео тарқалди. Маҳаллий ҳокимлик вакиллари мазкур воқеанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, ҳақиқатан ҳам 4 декабрь куни Жондор туманининг "Ромиш" ва "Оқтепа" маҳаллалари аҳолиси "Газли–Когон" юқори босимли магистрал газ қувури қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар муносабати билан йўлга йиғилганини таъқидлаган. Улар уйларини қурилаётган газ қувурига улашни талаб этишган.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, мазкур маҳаллалар аҳолисини табиий газ билан таъминлашда ҳеч қандай муаммо йўқ, чунки бу ерга 2016 йилдан буён баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Шунингдек, маҳаллага қўшимча равишда учта янги трансформатор ўрнатилган бўлиб, натижада электр таъминотда узилишлар кузатилмаган.
"Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган бу махаллаларда газ ва электр йўқлиги ҳақидаги айбловлар мутлақо асоссиздир", - дея таъкидлади хокимият.
Изоҳлар мавжуд емас