Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Бухоро вилоятида ЙПХ ходими машина капотида “сайр қилган”

15241
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилояти ИИБга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, ЙПХ ходими машина капотида 60 метр “сайр қилган”. 

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда “Tiko” автомобили ЙПХ ходимини капот устида   бир неча метр олиб кетганлигини акс этган видео тарқалган эди. Машина ҳайдовчиси ички ишлар ходимини капот устидан тушириш учун автомобилни ҳар томонга ҳайдаб борган. 

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, бу воқеа 29 январь куни соат тахминан 15:30да Вобкент туманидаги "Ўба Кулолон" маҳалласида содир бўлган.

“"Tiko" автомобили ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ўтиб кетган. ЙПХ инспектори йўл ёқасига чиқиб, унга тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи инспекторнинг талабини бажармай, ҳайдашни давом эттирган", - дея қайд этмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими машинани тўхтатишга уриниши натижасида капотдан тутиб, шу ҳолатда 50-60 метр ҳаракатланиб борган. Яхшиямки, инспектор жароҳат олмаган.

Тўхтаганидан сўнг ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...