Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятининг Когон туманида 17 ёшли йигит Шоҳруд каналида чўмилаётган вақтида сувга чўкиб ҳалок бўлди. Унинг жасади бир суткага яқин давом этган қидирув ишларидан сўнг сувдан олиб чиқилди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум
қилишича, ҳодиса 27 июнь куни соат 14:50 ларда Сорғун маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида содир бўлган. 2009 йилда туғилган фуқаро чўмилаётган вақтда сувга чўкиб кетгани ҳақида 112 ягона навбатчилик-диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ФВБ қутқарувчилари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Маълум бўлишича, ҳодиса юз берган жойда каналнинг кенглиги тахминан 18–20 метр, чуқурлиги эса 7–8 метрни ташкил этади.
Қарийб бир сутка давом этган қидирув ишлари натижасида 28 июнь куни соат 16:40 атрофида йигитнинг жасади сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳам икки нафар вояга етмаган боланинг сувга тушиб кетиши билан боғлиқ мудҳиш бахтсиз ҳодиса юз берганди.

Изоҳлар мавжуд емас