Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода “сўнгги қўнғироқ”да битирувчи директорнинг юзига сув сепган. Ўсмир унга фахрий ёрлиқ берилмаганидан ранжиган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда Бухородаги мактаблардан бирида олинган яна бир видео тарқалди. Унда акс этишича, “сўнгги қўнғироқ” байрами давомида битирувчи директорнинг олдига яқинлашиб, пластик идишдан унинг юзига сув сепган.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса Бухоро шаҳридаги 19-мактабда содир бўлган. 11-синф ўқувчиси тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганидан ғазабланиб, мактаб директори сув сепган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўқувчи ва унинг ота-онасига нисбатан чора кўрмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас